• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Метродаги Humo, Бағдоддан келган болаларимиз, маккажўхори машмашаси, Яманни ёмон қилганлар

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини келтирамиз.

    Дунёнинг энг шинам метрополитенларидан бири бўлган Тошкент метрополитени янада қулайлаштирилди. Метрода юришдан мақсад вақтни иқтисод қилишдир. Аммо навбатда туриб жетон олиш ва турникетга солиш бу тежалган вақтни баъзан йўққа чиқараёзади. Ўтган ҳафта Тошкент метрополитенининг 21 та станциясида контактсиз тўлов, яъни Humo пластик картаси орқали йўлкира тўлаш дастури ниҳоясига етказилди. Ҳозир метрополитеннинг «Буюк ипак йўли», «Амир Темур хиёбони», «Мустақиллик майдони», «Пахтакор», «Мирзо Улуғбек», «Чилонзор», «Беруний», «Минор», «Абдулла Қодирий» бекатларида карта ёрдамида тўлаш тизими яратилган.

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент метроси 1977 йилда очилган бўлиб, ҳозир бир кунда 200 минг нафаргача йўловчини ташийди.

    * * *

    Ҳафта қайғули воқеалари Самарқанд ва Андижонда фуқароларнинг овқатдан заҳарланишидир. 7 октябрь куни Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 24 фуқаро келтирилди. Беморларни умумлаштириб турувчи факт улар бир кун олдин Самарқанд шаҳри Сиёб деҳқон бозори ҳудудида жойлашган «Бахтиёр» МЧЖга қарашли хотдог тайёрлаш шохобчасидан хотдог ва шаурма маҳсулотларини истеъмол қилишганидир. Фалокат бир келса қўша келади, деганларидай, 10 октябрь куни ҳам Самарқанддаги иккита боғчанинг болалари овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Маълум бўлишича, бу МТМлар озиқ-овқат таъминотида аутсорсинг хизматидан фойдаланади, яъни овқатни ўзи пиширмай четдан олиб келади.

    8 октябрь куни Андижонда 27 киши овқатдан заҳарланди. Уларнинг асосий қисми туғилган кунни нишонлаш мобайнида торт еб касалга чалинган мактаб ўқувчиларидир.

    * * *

    Равшан Комилов бу ҳафтада интернет қаҳрамонига айланди. Унинг иштирокидаги видеолар қайта-қайта улашилди, минглаб изоҳлар ёзилди. У хонанда Равшан Комилов эмас, Қашқадарёнинг Миришкор тумани ҳокими Равшан Комиловдир.

    Ҳокимбобо даладан ўғринча маккажўхори олиб машинасига солаётган бошқа бир бобони сенсираб қаттиқ дашном берган. «Невараларингни ҳам ўғирликка ўргатяпсанми? Виждонинг чирисин сени. Падарингга лаънат. Очингдан ўл ундан кўра. Ишла, меҳнат қил, сотиб ол!» деб таъна қилган. «Дарё» мухбири воқеанинг тагига етиш учун Миришкорга борди. Видеони туман ҳокимининг ўзи олиб тарқатгани маълум бўлди. Ҳокимнинг айтишича, бу маккажўхорининг жуда қиммат нави бўлиб, уруғининг килоси 1 доллардан ошиқ туради. Равшан Комилов туман экспорти учун қайғуриб, «ўғри бобо»ни тергаганини айтди ҳамда қўпол сўзлари учун халқдан узр сўради.

    Мавзуга доир:

    «Бобо айбдор!» - «Йўқ, ҳоким айбдор!» Ижтимоий тармоқлар Миришкор ҳокими ва маккажўхори «ўғриси» ҳақида

    * * *

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Охирги вақтда кетма-кет мағлубиятлари билан мухлислар ҳафсаласини пир қилаётган Ўзбекистон МТЖ ниҳоят барчанинг юзига қувонч улашди. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи 3-туридан ўрин олган Яманга қарши баҳсда йирик ҳисобда зафар қучди. Бош мураббий Вадим Абрамов ўйиндан сўнг «Жуда қийин вазиятда эдик, натижа ўйинга мос бўлди», деди. Яман терма жамоаси бош мураббийси эса ўзбекистонликларнинг ғалабасига тажрибани сабаб қилиб кўрсатди.

    * * *

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ашхободда 11 октябрь куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этди, Туркманистон, Тожикистон, Молдова президентлари, Арманистон бош вазири билан учрашди. 2020-йилда МДҲга раислик Ўзбекистонга ўтади. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги давомида асосий эътибор нималарга қаратилишини маълум қилди. Бунинг учун махсус концепция ишлаб чиқилган.

    * * *

    АОКА директори Комил Алламжонов Самарқандда ЕХҲТга аъзо мамлакатлар элчилари иштирокидаги Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигига бағишланган халқаро давра суҳбатида сўзлаган нутқи матбуотимизнинг ҳолатига доир қатор эътирофларга бой бўлди.

    Комил Исмоилович, жумладан, «Ўзбекистонда қарийб 25 йил давомида амалда ёпиқ ва кучли цензурадан озодликка чиққан матбуот барчани эсанкиратиб қўйди. Аввалига журналистлар тажрибасизликдан қийналган бўлса, давлат ва ҳокимият органлари улар томонидан кўрсатилган аччиқ ҳақиқатни ҳазм қила олмади», деб айтди. У нутқида Ўзбекистонда матбуот эркин эмас, сўз эркинлиги йўқ, деб гапираётганларга бу ишлар бир кунда амалга ошмаслигини айтди ва бунга ташқаридан туриб қатъий ва кескин баҳо бермасликни сўради. «Рим бир кунда қурилмаганидек, ўзбек матбуоти ҳам ҳақиқий 4-ҳокимият даражасига етишига ҳали вақт керак ва биз буни яхши тушунамиз», — деб фикрини хулосалади АОКА раҳбари.

    * * *

    Май ойидаги «Меҳр» операциясида Яқин Шарқдаги жанггоҳлардан Ўзбекистон фуқаролари қайтарилгани эсингизда бўлса керак. Ўтган ҳафта «Меҳр 2» операцияси якунланди. Ўтган сафар фуқароларимиз Дамашқдан олиб келинган бўлса, бу гал Бағдоддан келтирилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра махсус тузилган ишчи гуруҳ Ироқ ҳукумати ва UNICEF билан ҳамкорликда Ироқда оғир шароитда қолган 64 нафар болани Ўзбекистонга қайтарди. ЎзАнинг хабар беришича, «Меҳр 2» инсонпарварлик операцияси доирасида Ўзбекистонга олиб келинган 39 нафар ўғил ва 25 нафар қиз боланинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда икки нафар ота-онасидан айрилган болалар бор.

    Келтирилган болаларнинг аксариятининг ота-онаси ҳалок бўлган ёки Ироқ қамоқхоналарида жазо ўтамоқда.

    Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев аввалроқ Яқин Шарқдан қайтарилган ватандошларимиз ҳақида тўхталиб «Уят бўлса ҳам айтиш керак, 156 нафар Сурияга кетганлар нима учун кетган? Кимни излаб кетган? Тан олиш керак, биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган!..», деган эди.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    13.10.2019, 18:16   Изоҳ (0)   87883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда бир неча кишига Nexia-3’ни сотишга уринган фирибгар қўлга олинди

    13.10.2019, 16:21

    Андижонда машиналарни «тонировка» қилиш учун сохта рухсатнома тайёрлаган шахслар қўлга олинди

    13.10.2019, 14:47

    Сенат: Меҳрибонлик уйларини тамомлаган ёшларнинг 44,1 фоизи ишсиз

    13.10.2019, 14:05

    Ўзбекистонда шакар нархи ошадими?

    13.10.2019, 13:23

    Нодира Қодированинг акаси: «Депутат Ширин Унал менга пул таклиф қилди»

    13.10.2019, 12:41

    Фарғона вилояти Ўзбекистонда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажарди

    13.10.2019, 12:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.