UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 23 ноябрь куни Тошкентга келади. У бу ҳақда Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Ассалому алайкум, Ўзбекистон. Иншаллоҳ, 23 ноябрь куни Тошкентдаги GFC20 мусобақасида қатнашаман. Тез орада кўришамиз. Ҳаммага саломатлик ва омад тилайман», — дея хабар қолдирган Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь, шанба куни Ҳабибнинг мураббийи Хавьер Мендес Тошкентга ташриф билан келди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)