Россия федерацияси президенти Владимир Путин Нижний Новгороддаги «Замонавий спорт. Инновация ва истиқбол» кўргазмасида бокс билан шуғуллангани ҳақида гапириб ўтди.
«Биринчи бўлиб шуғулланган спорт турим бокс бўлган. Унда бурнимни синдиришганди.
Шифокорга бормадим, ҳаммаси аста-секин битиб кетди. Кейин эса бошқа спортга ўтдим», — дейди Путин боксқилар билан бўлган суҳбатда.
Маълумот учун, Путиннинг ўзи самбо билан шуғулланган. У самбо спорти устаси ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)