Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 11 октябрь, жума куни Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйинида иштирок этди.
Дастлаб ўзбекистонликлар 20-дақиқада Жасур Яхшибоевнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. 37-дақиқада Ким Че Ву ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бундан ташқари, 40-дақиқада Ойбек Рустамов қўпол ҳаракати учун иккинчи сариқ карточкани олган ҳолда майдондан четлатилди.
71-дақиқада О Се Ҳун кореяликларнинг иккинчи голини урган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб ким Жин Гю якуний ҳисобни ўрнатди.
Ўртоқлик учрашуви
11 октябрь, жума
Жанубий Корея ОТЖ 3:1 Ўзбекистон ОТЖ
Голлар: 0:1 — 20 Яхшибоев, 1:1 — 37 Ким Че Ву, 2:1 — 71 О Се Ҳун, 3:1 — 75 Ким Жин ГюЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)