ФИФА ташкилоти йилнинг энг яхшиларига 23 сентябрь, душанба куни The Best совринини топширади.

Фото: ФИФА

Тақдирлаш маросими Миландаги «Ла Скала» опера театрида бўлиб ўтади. Унда саккизта номинацияда ғолиблар аниқланади: йилнинг энг яхши эркак ва аёл футболчиси, эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши мураббий, энг яхши дарвозабон, энг чиройли гол муаллифи ва энг яхши мухлислар. Бундан ташқари, йил рамзий терма жамоси ҳам аниқланади.

Соврин 2018 йилнинг 16 июлидан 2019 йилнинг 19 июлигача эришилган натижалари бўйича ўз эгаларига берилади.

Қуйида йилнинг энг яхшиси номига даъвогарлар билан танишинг:

Фото: ФИФА

Пушкаш соврини (Энг яхши гол)

  • Лионель Месси («Барселона», «Бетис»га урилган гол)
  • Хуан Кинтеро («Ривер Плейт», «Расинг»га урилган гол)
  • Даниэль Жори («Дебрецен», «Ференцварош»га урилган гол)

Энг яхши дарвозабон

Фото: ФИФА

  • Алиссон Бекер («Ливерпуль», Бразилия терма жамоаси)
  • Эдерсон («Манчестер Сити», Бразилия терма жамоаси)
  • Марк Андре тер-Штеген («Барселона», Германия терма жамоаси)

Энг яхши мураббий

Фото: ФИФА

  • Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»)
  • Юрген Клопп («Ливерпуль»)
  • Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»)

Энг яхши футболчи

Фото: ФИФА

  • Лионель Месси («Барселона», Аргентина терма жамаоси)
  • Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия терма жамоаси)
  • Виржил ван Дейк («Ливерпуль», Нидерландия терма жамоаси)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!