Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 6-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Вест Ҳэм» меҳмони бўлди.
Ушбу беллашувда Оле-Гуннар Сульшер жамоаси рақибига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Қайд этиш жоиз, «Юнайтед» кетма-кет 11 та сафар ўйинида гол ўтказиб юборди. Жамоа бу учрашувларда камида биттадан гол ўтказган.
«Қизил иблислар» бундай натижани 2002 йилдан бери қайд этмаганди. Ўшанда жамоа кетма-кет 14 та сафар ўйинида тўп ўтказиб юборганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)