«Фиорентина» клуби ҳужумчиси Федерико Кьеза фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин, деб ёзади Corriere dello Sport.

Фото: Tuttosport

Флоренцияликлар 21 ёшли ҳужумчи билан хайрлашмоқчи эмас ва у билан шартномани узайтириш ниятида.

Аммо Кьезанинг хизматларига айни дамда «Ювентус» ҳамда «Интер» жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Фиорентина» эса футболчини 80 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Федериконинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. У «Фиорентина»да йилига 1,8 миллион евро маош олади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!