UFC’нинг енги вазндаги вақтинчалик чемпиони Дастин Порье UFC 242 мусобақаси доирасида Ҳабиб Нурмагомедовга мағлуб бўлди. Спортчи жангдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
«Қаттиқ хафаман. Бошқа натижага тайёрлангандим. Ҳабиб эса қойилмақом йигит. Мен спортнинг ушбу турида эришган натижаларимдан фахрланаман. Энди АҚШга — оилам билан бирга бўлиш учун қайтаман. Ҳозир эса менга ҳаммасини ўйлаб олиш учун вақт керак», — дейди Порье.Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Дастинни учинчи раундда бўғиш усули билан муддатидан аввал мағлуб этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)