UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порьега қарши жангдан қанча миқдорда пул ишлаб олгани маълум бўлди.
Россиялик спортчи олдиндан айтилган 6 миллион доллардан ташқари, мусобақанинг энг яхши жангчисига аталган 50 мингга ҳам эга чиқди. Шунингдек, Ҳабиб медиа-тадбирларда қатнашгани учун 40 минг долларга эга бўлди.
Бундан ташқари, Нурмагомедов трансляция сотувидан тушган пулдан ҳам улуш олади.
Кафолатланган 6 миллион UFC тарихидаги рекорд гонорар ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, мағлуб бўлган Дастин Порье жанг учун 290 минг долларга эга бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)