Россиялик боксчи Сергей Ковалев навбатдаги жангини мексикалик Сауль Альваресга қарши ўтказади, деб ёзади журналист Майк Коппинжер.
Жанг Ковалев эгалик қилиб турган ярим оғир вазндаги WBO чемпионлк камари учун кечади.
Тўқнашув 2 ноябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. DAZN мазкур жангни тўғридан тўғри эфирда намойиш этади.
Маълумот учун, Альварес фаолияти давомида 55 та жанг ўтказиб, 52 тасида ғалаба қозонган. Битта жангда мағлуб бўлган, яна иккитасида эса дуранг қайд этилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)