7 сентябрь куни Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтган UFC 242 мусобақасининг энг яхши жанги аниқланди. Бу ҳақда UFC президенти Дэйна Уайт маълум қилди.
«Ҳабиб оқшомнинг энг яхши жанги учун қўшимча бонус олади. Бу қойилмақом жанг бўлди. Ҳабиб—Порье жанги бошқаларникидан устун бўлди. Порье Ҳабибни «қатл этиш»га ҳаракат қилди. Ҳамма ҳам Ҳабибдек туриб бера олмайди. Оддий одамлар бундай ҳолатда ўзидан кетиб қолиши аниқ, аммо Ҳабиб эмас», — дейди Дэйна Уайт.Шу тариқа, UFC 242 мусобақасининг энг яхши жанги сифатида Ҳабиб—Порье тўқнашуви эътироф этилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)