«Барселона» жамоа етакчиси Лионель Месси билан яқин орада хайрлашиш ниятида эмаслигини маълум қилди, деб ёзади Mundo Deportivo.
Аргентиналик 32 ёшли футболчининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади. Таъкидланишича, Мессининг шартномасида шундай банд бор: футболчи агар хоҳласа, ҳар йили 30 июнь санасида шартномани бекор қилиши мумкин.
Аммо «Барселона» футболчи билан хайрлашиш ниятидан йироқда. Шунинг учун, каталонлар Мессига умрбод шартнома таклиф қилади. Ҳозирча томонлар музокара бошламаган. Бироқ «Барселона» президенти Жозеп Бартомеу Леонинг отаси Хорхе билан доим алоқада бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)