• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон — буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият» ҳафталиги тантанали очилди

    22 август, пайшанба куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон — буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият мавзусидаги мерос ҳафталиги»га старт берилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

    Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдуҳолиқов, UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари в.б. Фуад Пашаев, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб этиш бўйича Бутунжаҳон жамияти Илмий кенгаши аъзоси Фредерик Старр, Фанлар Академияси президенти Беҳзод Йўлдошев ҳамда академик Эдвард Ртвеладзелар сўзга чиқди.

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

    Ҳафталикни Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди: «Бугун Ўзбекистон ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида янгиланиш даврини бошдан кечирмоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга очилиши учун барча шароитларни яратмоқда. Жаҳон ҳам, ўз ўрнида, Ўзбекистонга юз тутмоқда. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон хорижликларда нафақат ўзининг жаҳон эътироф этаётган туристик салоҳияти, балки бизнес юритиш учун мавжуд имкониятлари ҳамда бой маданий мероси билан ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Бошланаётган Маданий мерос ҳафталигимиз бизнинг ҳамкорликдаги меҳнатимиз самараси бўлади. Унда давлат ташкилотлари ва дипломатик корпус вакиллари билан бир қаторда хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган илмий ташкилотлар ва халқаро фондлар вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, 26 август куни Самарқанддаги маданий меросни асраш ва ривожлантириш муаммоларига бағишланган конференцияда иштирок этаётган бош котиб Одри Озуле хоним бошчилигида UNESCO ташкилотига миннатдорчилик билдираман. Шуни алоҳида қайд этишни истардимки, Ўзбекистон UNESCO билан мамлакат кесимидаги дастурни юритаётган ягона мамлакат ҳисобланади».

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

    Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдуҳолиқовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда маданий меросни сақлаш ва оммалаштириш йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. «Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси ўлароқ яратилаётган шароитлар, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамда ижтимоий бизнес вакилларининг бир ғояда бирлашиши бу каби дунёда ягона лойиҳани амалга ошириш имконини беради. Бу нафақат олимлар учун илмий материал бўлиб хизмат қилади, балки ёш авлод учун ўзига хос маънавий озиқа ҳамдир», — дейди у.

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

    Шу билан бирга, академик Эдвард Ртвеладзе дунёнинг етакчи институтлари, университетлари, илмий марказлари ҳамда фанлар академиялари билан илмий ҳамкорликни ривожлантириш кераклигига эътибор қаратди. Илф-фан ва олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири бўлиб, ҳукуматнинг қатор ҳужжатларида ўз аксини топгани, миллий маданий меросни сақлаш масаласи эса давлат раҳбарининг диққат марказида экани қайд этилди. «Айнан шу эътибор ва тегишли шароитларнинг яратилиши — лойиҳани муваффақиятли амалга оширишнинг гаровидир», — хулоса қилди у.

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

    Худди шу куни Ўзбекистоннинг жаҳон коллекцияларида сақланаётган ҳамда Ўзбекистон музейларидаги маданий меросга бағишланган 20 та янги альбом-китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Уларнинг бари жаҳоннинг нуфузли олимлари, тадқиқотчилари, таниқли музейлар вакиллари ҳамда ноёб коллекциялар эгалари томонидан ўтказилди. Бу альбомларнинг ўзига хослиги уларда энг янги технологияларнинг қўлланганлигида — китоблар тўлдирилган реаллик эффектига эга бўлиб, улар Ўзбекистондаги биринчи шундай китоблар ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган ҳужжатли фильмлар тақдимоти ҳам йиғилганларни бефарқ қолдирмади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида ўтказилган «Кушонлар хазинаси» ҳамда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида ноёб қадимий қўлёзмаларга бағишланган кўргазма бўлиб ўтди.

    Кун давомида ўтказилган барча тадбирлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди, уларнинг бари сўнгги йилларда Ўзбекистонда Президент бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар амалда яққол самара бераётганини таъкидлади.

    22.08.2019, 23:18   Изоҳ (0)   19015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Хоразмда 32 та микроГЭС қурилиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилди

    22.08.2019, 22:50

    Ўзбекистонда хорижий тилларга ихтисослашган 39 та мактаб ташкил этилади

    22.08.2019, 22:37

    Тошкентдаги темир йўл вокзалида хорижга йўл олаётган мигрантларга йўл-йўриқ кўрсатилди (видео)

    22.08.2019, 22:22

    Сирдарёда фойдаланилмаётган 1200 гектардан ошиқ ер хорижий корхонага берилади

    22.08.2019, 22:10

    Андижонда устига бензин сепилган шифокор, бир кунда 15 млн доллар сотиб олган ўзбекистонликлар, истироҳат боғларидаги хавфли аттракционлар ва куннинг бошқа хабарла...

    22.08.2019, 21:57

    Операциядан сўнг кўзи кўр, оёқ-қўллари ишламай қолган қизалоқ: у яхшилар ёрдамига жуда ҳам муҳтож!

    22.08.2019, 20:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.