«Тоттенҳэм» клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен «Манчестер Юнайтед» қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
The Independent нашрининг хабар қилишича, аввалига даниялик футболчининг вакиллари «Манчестер Юнайтед» кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок эта олмаслиги сабаб, улардан бўлган қизиқишга эътибор қаратмаган эди. Бундан ташқари ўша пайтда Эриксен «Реал» вариантини маъқул кўраётганди.
Бироқ мадридликларнинг қизиқиши сўнгач, «қизил иблислар» таклифига бўлган муносабат жиддийлашган. Эриксен «Манчестер Юнайтед» билан музокарлар ўтказишга тайёр.
Эриксеннинг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномаси кейинги ёзда ўз ниҳоясига етади ва футболчи битмни узайтиришни истамаяпти.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)