Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (6 та ғалаба, 5 та нокаут) 13 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида икки йўналиш чемпиони бўлиб турган Даниэль Романга қарши чемпионлик жангида иштирок этади. Бу ҳақда Olamsport хабар қилди.
Таъкидлаш жоиз, бир муддат аввал ушбу жанг ҳуқуқига эгалик қилиш бўйича промоутерлар ўртасида ўтказилган савдода Муроджон Аҳмадалиевнинг ишини юритувчи «Мир Бокса» компанияси ғолиб чиққанди.
Маълум бўлишича, Андрей Рябинскийга тегишли компания олдида жангни ўтказиш учун учта шаҳар варианти мавжуд эди. Улар — Лос-Анжелес (19 сентябрь), Тошкент (21 сентябрь) ва Санкт-Петербург (28 сентябрь). Лекин якунда чемпионлик жанги учун 13 сентябрь санаси ва Нью-Йорк шаҳри танланган.
Бу ҳақда боксчининг ўзи эса қуйидагиларни маълум қилган:
Жанг санаси ҳам аниқ бўлди. 13 сентябрь куни Нью-Йоркда иккита чемпионлик камари учун жанг ўтказилади. Ушбу жангнинг Тошкентда ўтказилишини жуда ҳам истагандик. Лекин якунда Нью-Йорк варианти маъқулланди. Майли, энг муҳими мен чемпионлик жангида рингга чиқаман.Муроджон Аҳмадалиев, боксчи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)