• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Арсенал» 80 млн еврога сотиб олган Николя Пепе ҳақида

    Франция чемпионатини диққат билан кузатиб бормайдиган инсон Николя Пепе кимлигини билиши ва йил давомида гранд клублар унинг учун 80 миллион евро таклиф қилганини тушуниши жуда қийин, албатта. Ундан ҳам кутилмагани, Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан қуруқ қолган ва тежамкорликка эътибор қаратиши кутилган «Арсенал» шунча пул сарфлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Энди эса Унаи Эмери бир харид билан жамоа ҳужум чизиғини Англия Премьер лигасидаги энг кучлиларидан бирига айлантириши мумкин. Ишонмайсизми? Келинг, Николя билан яқиндан танишиб оламиз:

    Николя Пепе ким ўзи?

    У бутун Франция чемпионати, шу жумладан ПСЖни ҳам янчиб ташлаган футболчи. Пепе – бир мавсумлик ўйинчи эмас, у аввал ҳам яхши ўйин кўрсатган. У деярли мукаммал даражадаги ҳужумкор футбочи бўлган. Пепе ўтган мавсум 41 та ўйинда иштирок этиб, 36 та голда қатнашди (22+14) ва тўпурарлар пойгасида фақат Килиан Мбаппедан ортда қолди. Қизиғи, ПСЖ ҳам Пепега даъвогарлардан бири эди ва вингер ҳаммасидан кўпроқ Парижга кетишни мақсад қилганди. Бироқ араб шайхлари учун ҳам унинг нархи қимматлик қилди.

    Маълум шарт билан «Лилль» футболчисига Франция чемпионатининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси мақомини бериш мумкин. Унинг ҳаракатлари ҳайрон қолдирмай қўймайди. Рақибнинг икки-уч футболчисини алдаб ўтиш Пепе учун муаммо эмас (ҳар бир ўйинда ўртача 2,7 дриблинг – Лига 1 даги бешинчи кўрсаткич).

    У икки-учта узатма билан дарвозабон билан юзма-юз келиши ва вазият тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга. Франциялик экспертларнинг фикрича, Эден Азар давридан буён «Лилль»да бу даражадаги кучли футболчи бўлмаган.

    Николянинг севимли иши – марказ томон ҳаракатланиш. У «Ливерпуль»даги Садио Манега жуда ўхшаб кетади. Фақат бошқа қанотда тўп суради. У «Арсенал»да Ляказетт—Обамеянг дуэтини тўлдиради. Салоҳиятларни ҳисоблаб чиққанда бу учлик ҳозирда Юрген Клопп қўл остидаги «трио»га жуда ўхшаб кетади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Умуман олганда, «Арсенал» ўз сафига мукаммал замонавий вингерни қўшиб олди. У ҳужумда ҳам, ҳимоядаги прессингда ҳам жуда яхши ҳаракат қилади.

    Футболчининг таржимаи ҳоли ҳақидаЁшлигида Пепе ҳеч қачон катта иқтидор сифатида эътироф этилмаган. Унинг футболдаги йўли Франциянинг 5-дивизиони вакили «Пуате» клубида бошланган. 2013 йилда у «Анже» тизимига ўтган. Албатта, аввалига учта лига юқорида тўп сурувчи жамоага мослашиб кетиш осон кечмади. Дастлаб Николя тўртинчи дивизионда ҳаракат қиладиган «Анже»нинг иккинчи жамоасида ҳаракат қилди, Лига 2 ўйинларида эса ора-орада захирадан майдонга тушиб турарди.

    Унинг фаолиятида 2015/16 йилги мавсум муҳим рол ўйнади, ўша мавсум ивуарлик футболчи учинчи лига вакили «Орлеан»да ижара асосида тўп сурди. Пепе юқори лигага йўл олган жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди. Бунга параллел равишда «Анже» ҳам олий лигага йўл олган ва Лига 1 да дебют қилиш имкониятига эга бўлганди.

    «Лилль» 2017 йилнинг ёзида ҳужумчини 10 миллион евро эвазига сотиб олди. Олий дивизионнинг 33 та ўйинида 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллиф бўлган футболчи учун 10 миллион тўлаётганда клуб нимани ўйлаган эди? Ўша пайти бу саволни жуда кўпчилик берганди. Бир ярим йилдан сўнг унинг нархи камида тўрт баробарга ошиб кетишини ўша пайт ким ҳам ўйлабди...Аввалига янги клубида Пепега осон бўлгани йўқ. Марсело Бельса негадир уни марказий ҳужумда ўйнатди, Пепе эса ноябрга қадар гол ура олмади. Барчаси «Лилль» бошқарувига Кристоф Гальтье келганидан кейин ўзгарди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Сент-Этьенн» собиқ устози Пепени ўнг қанотга қайтарди, африкалик футболчи эса унга ажойиб ҳаракатлари билан миннатдорчилик билдирди. «Лилль» Лига 1 ни тарк этиш арафасида турганди, бироқ Пепе томонидан амалга оширилган 13 та гол ва 5 та самарали узатма жамоани қутқариб қолди. Энди бу йигит «Лилль»ни Европа Чемпионлар Лигасига олиб чиқди.

    Пепега нима етишмайди?

    Табиатан Пепе жуда иқтидорли. Аммо у кучли лига ва мусобақаларда иштирок этмаган. Шу сабаб, у баъзида кераксиз пайтда дарвоза томон зарба беради, баъзида эса ноўрин вазиятда дриблингга киришади. Қўшимчасига, Николя жамоавий ўйинчи эмас: гоҳида у шерикларига умуман эътибор бермайди ва якка ўзи рақиб билан курашга киришади.

    Бунинг оқибати ўлароқ, Пепе Франция чемпионатида тўпни йўқотиш бўйича етакчи ҳисобланади. (ҳар бир ўйинда ўртача 2,9 марта). Бироқ шу билан бирга, унга нисбатан Неймар ва Мбаппега қараганда кўпроқ қўполлик ишлатилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Англияга мослашиш учун Пепега вақт керак бўлади. Обамеянг ҳам Франция чемпионатида ўйнаган, бироқ кейин Бундеслигада тажриба орттирган. Ляказетт эса Чемпионлар Лигасида етарли кўникмани олган. Пепе ўз камчиликларини тезда йўқотиши керак. Қийин томони Николя бу ишни ўзи учун одатий бўлмаган шароитда амалга ошириши керак.

    Бу «Арсенал» учун яхши харидми?

    Бир қараганда – ҳа. Амалиётда Пепеда етарли камчиликлар бор. Бу ерда иккита вариант бор: у бора-бора ёрқин ўйин намойиш қилади ёки бир-икки йилдан кейин бошини қуйи солган ҳолда «Арсенал»ни тарк этади. Бундай ҳодиса Жервиньо билан бўлганди. У ҳам «Лилль» клубидан келган ивуарлик футболчи эди.

    «Арсенал» Пепе учун талаб қилинган пулни тўрт йил мобайнида тўлаб беради. Шундай экан, лондонликлар қўрқмасдан яна бир-икки нафар футболчи билан ўз сафларини кучайтириб олишлари мумкин бўлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    06.08.2019, 11:10   Изоҳ (0)   20112
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОКМК трансфер ойнаси ёпилиши арафасида «Пахтакор» футболчисини ўз сафига қўшиб олди

    06.08.2019, 11:07

    «Челси» собиқ ҳимоячиси Лондоннинг бошқа клуби билан шартнома имзолади

    06.08.2019, 10:06

    «Манчестер Сити» ва «Ювентус» футболчиларини алмаштирадиган бўлди

    06.08.2019, 09:51

    Фотомақола: Япония 2020 йилги Олимпиада ўйинларига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

    05.08.2019, 17:46

    «Манчестер Юнайтед» 80 млн фунтга ҳимоячи сотиб олди

    05.08.2019, 16:46

    «Ливерпуль» дарвозабони клубни тарк этди

    05.08.2019, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.