«Интер» клуби ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар қилишича, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 26 ёшли футболчининг трансферига розилик берган.
Португалиялик футболчининг фикрича, Икарди ҳужумларни якунлаш пайтида бўш ҳудудлар ярата олади ва Роналду учун мукаммал шерик бўлади. Бироқ трансферни амалга ошириш учун «Ювентус» аввалига Пауло Дибаланинг келажагига ойдинлик киритиши керак бўлади.
Аввалроқ Икарди «Интер»ни тарк этиш нияти йўқлиги, клуб эса уни шартнома муддати охиригача майдонга туширмасликка тайёр экани хабар қилинганди.
Ортда қолган мавсум Икарди А Серияда 29 ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)