ОКМК клуби «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоевни мавсум охиригача ижарага олди. Бу ҳақда олмалиқликлар матбуот хизмати маълум қилди.
ОКМК трансфер ойнаси ёпилишига 20 дақиқа қолганда (23:40 да) футболчини рўйхатдан ўтказди.
Жасур Яхшибоев Ўзбекистон U-20 ҳамда Олимпия терма жамоасида муваффақиятли фаолият олиб борган.
У 2018 йил Хитойда ўтказилган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси билан олтин медалга эга чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)