«Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погбани қўлга киритишга яна бир бор уриниб кўради, дея хабар қилмоқда Marca нашри.
Манкунианлар клуби Погба учун 150 миллион евро талаб қилмоқда, бироқ Мадрид бу миқдордаги пулни тўламоқчи эмас. «Реал» музокараларга футболчиларидан бирини қўшмоқчи. Бу Гарет Бэйл ёки Хамес Родригес бўлиши мумкин.
Погбага «Ювентус» клубидан ҳам қизиқиш бор. Туринликлар ҳам футболчи учун 150 миллион сарфламоқчи эмас. Клуб музокараларга ярим ҳимоячи Блез Матюиди, шунингдек, ҳужумчилар Марио Манжукич ва Пауло Дибаладан бирини қўшишга тайёр. Бироқ аргентналик футболчи «Манчестер Юнайтед»га ўтишни истамаяпти.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)