«Челси» собиқ ҳимоячиси Гари Кэйхилл «Кристал Пэлас» ўйинчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
33 ёшли футболчи лондонликлар билан икки йиллик шартнома имзолади.
Кэйхилл келиши биланоқ «Кристал Пэлас»нинг янги мавсум учинчи либоси намойишида қатнашди. Либос оқ рангда бўлиб, кўк ҳошияга эга қизил диоганал чизиғи бор.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ёзда Кэйхилл эркин агент мақомида «Челси»ни тарк этди. У ортда қолган мавсум Англия чемпионатида бор-йўғи 2 та ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)