«Манчестер Сити» клуби «Ювентус» ҳимоячиси Жоау Канселу трансфери борасида келишувга эришди, дея хабар қилмоқда журналист Жанлука ди Марцио сайти.
Келишувга кўра, манкунианлар Канселуни ўз сафига қўшиб олади, «Ювентус»га эса бошқа бир ҳимоячи Данило йўл олади. «Манчестер Сити» қўшимча 28 миллион евро тўлайди.
Аввалроқ Данило туринликлар клубида йилига 3,5 миллион евро маош олиши хабар қилинганди. Канселу эса «шаҳарликлар» билан беш йиллик шартнома имзолайди ва йилига 4,5 миллион евро ишлайди.
Маълумот учун, Жоау Канселу ўтган мавсум А Серияда 25 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Данило эса Англия Премьер лигасида 11 та учрашувда 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)