10—11 июль кунлари футбол бўйича Африка Миллатлар Кубогининг 1/4 финал баҳслари бўлиб ўтди.
10 июль, чоршанба куни Сенегал термаси Бенинни синовдан ўтказди.
Беллашувдаги ягона гол 69-дақиқада урилди. Унга сенегаллик ярим ҳимоячи Идрисса Гуйе муаллифлик қилди.
Ўйин якунига кўра, сенегалликлар Бенинни кичик ҳисобда мағлуб этиб (1:0), мусобақанинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шу куни Нигерия терма жамоаси ЖARга қарши майдога тушди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Нигерия аъзоси Семюел Чуквуэзе ҳисобни очган бўлса, 71-дақиқага келиб ЖAR термаси ярим ҳимоячиси Бонгани Зунгу ҳисобни тенглаштирди (1:1). Баҳснинг асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганда нигериялик ҳимоячи Уильям Трост-Эконг рақиб дарвозасини ишғол қилди (2:1).
Шу тариқа Нигерия мусобақанинг чорак финалида ЖARдан устун келди.
11 июль, пайшанба куни Жазоир терма жамоаси Кот-д’Ивуар термаси билан беллашди.
Жазоирлик ярим ҳимоячи Софиан Фегули 20-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 62-дақиқада Кот-д’Ивуар ҳужумчиси Жонатан Кожиа Жазоир дарвозасига тўп киритди (1:1).
Учрашувнинг асосий вақтида ярим финалчи номи аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса жазоирликлар Ивуарни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Эндиликда Жазоир ярим финалда Нигерияга билан ўйнайди. Учрашув 15 июль, душанба куни бўлиб ўтади.
1/4 финалнинг сўнгги беллашувида Тунис терма жамоаси Мадагаскар билан баҳсга киришди.
Учрашув давомида Тунис термаси вакиллари Фержани Сасси (52), Юссуф Мсакни (60) ҳамда Наим Слити (90) биттадан голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа Тунис Мадагаскарни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Африка Миллатлар Кубогининг 1/2 финалига чиқди.
Тунисликлар 14 июль куни бўлиб ўтадиган мусобақанинг ярим финалида Сенегал терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Африка Миллатлар Кубоги
1/4 финал баҳслари
10 июль, чоршанба
Сенегал—Бенин 1:0
Гол: 1:0 — 69 ГуйеНигерия—ЖAR 2:1
Голлар: 1:0 — 27 Чуквуэзе, 1:1 — 71 Зунгу, 2:1 — 89 Трост-Эконг11 июль, пайшанба
Кот-д’Ивуар—Жазоир 1:1 (3:4 — пенальтилар серияси)
Голлар: 0:1 — 20 Фегули, 1:1 — 62 КожиаМадагаскар—Тунис 0:3
Голлар: 0:1 — 52 Сасси, 0:2 — 60 Мсакни, 0:3 — 90 СлитиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)