• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Замонавий агрологистика марказлари барпо этилиб, қишлоқ хўжалигида кооперация кенгайтирилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида хабар қилинади.

    Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати

    Мамлакатда йилига 20 миллион тонна мева-сабзавот етиштирилади. Лекин уларни саноат усулида қайта ишлаш даражаси атиги 15 фоиз бўлиб, шундан 7-8 фоизи экспорт қилинмоқда. Инфратузилма етарли эмаслиги туфайли йиғиштириш ва сақлаш жараёнида 30 фоиз маҳсулотлар йўқотилмоқда.

    Бу соҳадаги имкониятлардан оқилона фойдаланиб, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш кенгайтирилса, озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш мумкин.

    Давлат раҳбари бунинг учун, аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш жараёнларини қамраб оладиган замонавий агрологистика марказларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда 31 та агрологистика маркази, 1 минг 500 та совуткич омборлари мавжуд. Уларда жами етиштириладиган мева-сабзавотнинг 4,5 фоизинигина сақлаш мумкин. Бу жуда кам, албатта.

    Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарор сақлаш, бозорга доимий етказиб бериш учун кенг инфратузилма яратиш зарурлигини таъкидлади.

    2025 йилга қадар совуткичлар сонини 4 минг 500 тага, агрологистика марказларини 140 тага етказиш вазифаси қўйилди. Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредити иштирокида Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида агрологистика марказлари барпо этиш, Жиззах, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ҳам шу борадаги ишларни бошлаш юзасидан топшириқлар берилди.

    Йиғилишда маҳсулот етиштирувчилар билан қайта ишловчи корхоналар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.

    Масалан, мева-сабзавотнинг 65 фоизи, гўшт ва сут маҳсулотларининг 93-95 фоизи деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида етиштирилмоқда. Бироқ, шу маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналар 50-60 фоиз қувватда фаолият юритмоқда. Ўтган йили мева-сабзавотнинг 19 фоизи, гўшт ва сут маҳсулотларининг 16 фоизигина саноат даражасида қайта ишланган, холос.

    – Кооперация аҳоли етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноатга жалб қилишнинг энг самарали йўли. Бу орқали, биринчидан, аҳоли даромадли бўлади, иккинчидан, саноат узлуксиз хом ашё билан таъминланади, – деди Президент.

    Шу борада яна бир мисол. Одатда узум, қовун, тарвуз, қовоқ ва анорнинг уруғи ташлаб юборилади. Хорижда бу уруғлар қайта ишланиб, тансиқ маҳсулотлар тайёрланади. Хусусан, бир килограмм тарвуз уруғи ёғи жаҳон бозорида 28 доллар, анор уруғиники эса 350 доллар туради. Ўзбекистонда ҳам ушбу маҳсулотларни йиғиб олиш ва қайта ишлаш йўлга қўйилса, йилига 250 миллион долларлик экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳар бир туманда камида бештадан қишлоқ хўжалиги кооперацияларини ташкил этиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.

    Қишлоқ хўжалиги корхоналари қўшилган қиймат солиғига ўтаётгани ишлаб чиқариш ва улгуржи савдони ривожлантириш билан бирга кооперацияни кенгайтиришга ҳам замин яратиши қайд этилди.

    Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, экспортдаги рақобатбардошлиги малакали лаборатория текширувига ҳам боғлиқ. Йиғилишда бу борада ҳам қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди. Озиқ-овқат маҳсулотларини синаш бўйича Жаҳон савдо ташкилотининг талабларига мос 775 та стандарт бўлса, мамлакатда уларнинг 100 таси жорий қилингани, 100 дан ортиқ лабораториядан атиги 10 таси халқаро даражада аккредитациядан ўтгани танқид қилинди. Бу корхоналар маҳсулотларини экспорт қилиш, импорт товарларнинг эса сифатини текширишда қийинчиликлар туғдирмоқда.

    Шу боис «Ўзстандарт» агенлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли инспекцияларга озиқ-овқат сифати бўйича халқаро стандартларни 500 тага етказиш, тўлиқ синовлар ўтказиш имконига эга лабораториялар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Агросаноатни жадал ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги соҳасида мега лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

    Муҳокама қилинган чора-тадбирлар юзасидан мутасаддилар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

    04.07.2019, 20:51   Изоҳ (0)   7721
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистондаги янги Жел кони 6,4 млрд кубометр газ беради

    04.07.2019, 20:12

    Истанбулда 2 ўзбекистонлик вафот этди: бири бассейнда ҳушини йўқотган, бири велосипеддан йиқилган

    04.07.2019, 19:33

    Тошкент цирки 2020 йил Наврўзгача тўлиқ таъмирлаб бўлинади (видео)

    04.07.2019, 19:07

    Тошкент шаҳар ҳокими: Ҳар бир ёшнинг ўзи истаган жойда ўқиши ва ишлаши учун шароит яратишимиз керак (видео)

    04.07.2019, 18:41

    Daryo Weekend: Дам олиш кунлари (6—7 июлда) кутилаётган тадбирлар анонси! (видео)

    04.07.2019, 18:29

    5 июль куни Ўзбекистонда ҳаво 40 даражагача иссиқ бўлади

    04.07.2019, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    Дунё | 14 июл, 21:20

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 20:59

    Тошкентда аҳоли банк карталаридан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 20:45

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    Саломатлик | 14 июл, 20:25

    Wizz Air лоукостери сентябрдан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

    Дунё | 14 июл, 20:09

    Узоқ йиллар давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар

    Шоу-бизнес | 14 июл, 20:05

    Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди 

    Ўзбекистон | 14 июл, 19:50

    Овқатланиш билан боғлиқ қайси одатлар ошқозонни бузади?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 19:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.