Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва фаол ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида ёшлар бандлигини таъминлашда намуна кўрсатган Бектемир туман ҳокими Шоҳрух Мамажонов тақдирланди. Шунингдек, тенгдошларига кўрсатган ибрати ва ташаббускорлиги сабаб Шоҳрух Олимжоновга педагогик соҳадаги олий ўқув юртига имтиёз асосида ўқишга кириш имкониятини берувчи тавсиянома совға қилинди.
«Бизда биринчи навбатда боғча танқис. Хусусий бўладими, давлатники бўладими жуда кўп қуришимиз керак. Ундан кейин мактаб ва университетларни кўпайтиришимиз керак. Тўртинчи бўлиб, медицинани ривожлантиришимиз керак… Ҳар бир ёшнинг ўзи истаган жойда ўқиши ва ишлаши учун имконият яратишимиз лозим», — дейди Тошкент шаҳар ҳокими.
Изоҳ (0)