Тошкент шаҳрида киберўғрилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош бўлди. Улар одамлар телефонига вирусли дастур юклаб, шахсий маълумотлар орқали банк карталаридан пул ўғирлаб келган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиқ ўринбосари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълум қилишича, жиноий гуруҳдагилар турли давлат фуқаролари бўлган. Улар Telegram’да махсус гуруҳ тузиб, фаолият юритган.
Жиноий гуруҳ 177 кишининг банк картасидан жами 1 миллиард сўмга яқин пулларни ноқонуний ўтказмалар орқали ўзлаштирган. Барча ҳаракатлар Call-марказ орқали назорат қилинган.
Жиноятчилар одамларга Telegram’дан Аpk файллар юборган. Шу орқали фуқаролар телефонидаги SMS кодлар, контактлар, қўнғироқлар тарихи ва банк маълумотларини қўлга киритган.
Ҳозирда жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини аниқлаш ва жиноятни тўлиқ фош этиш бўйича суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)