Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 7 июль куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» шаклидаги 15-вазирлар учрашувида иштирок этади, бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар қилади.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан турли соҳаларда минтақалараро ҳамкорлик, жумладан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегиясини амалга ошириш доирасидаги алоқаларни янада ривожлантириш билан боғлиқ кенг кўламли масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, вазирлар халқаро кун тартибида айрим масалалар юзасидан фикр алмашади.
Ўзбекистон делегациясининг Бишкек шаҳрида ташрифи дастуридан вазирлар учрашувида иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)