Япониянинг жанубий ороли Окинавадаги Урасоэ шаҳрининг 115 минг аҳолиси 26 июнь куни шиддатли ёмғир оқибатида кўчкилар ва тайфунлар юзага келиши хавфи сабабли фавқулодда эвакуация қилиш ҳақида тавсия олди. «ТАСС»нинг ёзишича, одамлар мактаб ва шаҳар муассасалари биноларида яширинишга чақирилмоқда.
Окинава оролида тайфун яқинлашиб келаётгани сабабли кучли ёмғир ёғмоқда. Япония Метеорологик бошқармаси маълумотига кўра, у Филиппиндан шарқий ҳудудда шаклланиб,тез орада Япония шимоли-ҳарбий қисмига қараб ҳаракатланади.
Синоптикларнинг огоҳлантиришича, тайфун 27 июнь куни кечга бориб Япониянинг жануби-ғарбидаги Тинч океани соҳилларигача бориши мумкин.
Изоҳ (0)