Хитойлик археологлар Хенан провинциясидан астрономик кузатишларда фойдаланилган тахминан 5 минг йиллик тарихга эга тўққизта керамик идишларни топди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Олимларнинг таъкидлашича, топилма — Шарқий Осиёда дуч келинган шу турдаги буюмларнинг энг қадимийси ҳисобланади. Бу каби қурилмалар минтақада анча кейин — 4,2 минг йиллар олдин пайдо бўлган деб ҳисобланиб келинарди.
Чженчжой шаҳрида олиб борилган қазишма ишлари давомида мутахассислар гуруҳи қачонлардан «Катта айиқ» юлдузлар туркумини кузатишга хизмат қилган мазкур артефактларни комплекс экспертизадан ўтказди.
Экспертларнинг сўзларига кўра, қадимда одамлар ушбу қуриламалардан қурбон келтириш ва бошқа диний маросимлар вақтини аниқлашда фойдаланган.
Изоҳ (0)