Синай ярим ороли шимолида юз берган серияли ҳужумлар оқибатида олти нафар мисрлик полициячи ҳалок бўлди, саккиз нафар полициячи эса жароҳатланди, деб хабар берди «ТАСС».
Террорчилар бир вақтнинг ўзида Шимолий Синай пойтахти — Ал-Аришдаги учта блокпостга ҳужум қилган.
Отишма оқибатида етти нафар экстремист йўқ қилинган. Улардан икки нафарининг ёнида худкуш камари бўлган.
Миср армияси ва полицияси бир неча йиллардан буён Синайнинг шимолий ҳудудида бир қанча радикал гуруҳларга қарши кураш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)