Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ билан ядро битими бўйича қайта музокара ўтказмаслигини билдирди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Унинг сўзларига кўра, бундай келишув икки йил давом этган музокаралар натижасидир. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, томонлар белгиланган шартларни амалга оширмаса, Теҳрон битим бўйича ўз мажбуриятларини камайтиришни давом эттиради.
Руҳонийнинг таъкидлашича, Американинг Эронга қарши санкциялари Вашингтоннинг «масалани ҳал қилишга» тайёр эмаслигидан далолат беради.
Изоҳ (0)