Тўсатдан юраги тўхтаб қолган Американинг Аризона штатида яшовчи Тина Хайнс тўрт маротаба ҳаётга қайтарилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Шифокорлар етиб келгунигача Тинанинг турмуш ўртоғи унинг юраги бир неча бор қайта ишга туширишга муваффақ бўлган. Касалхонага боргунга қадар шифокорлар бемор ҳаётини дефибриллятор ёрдамида бир неча бор сақлаб қолишга уринган. Тина ўзининг Instagram’даги саҳифасига ёзишича, унинг клиник ўлими жами 27 дақиқани ташкил этган.
Тина ҳушига келиши билан ручка ва қоғозни олиб «У мавжуд» дея ёзган. Қариндошлари Тинадан нима ҳақида ёзганини сўрашганида, у кўзида ёш билан осмонга ишора қилган.
Изоҳ (0)