Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франциянинг Ле-Бурже шаҳрида дунёдаги энг йирик авиасалоннинг очилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради «Эхо.Москви».

Фото: Madan

Фото: Madan

Авиасалонда асосий эътибор авиация гигантларидан бири ҳисобланувчи Boeing корпорациясига қаратилади. Икки йил олдин корпорация ўзининг франсиялик рақиби — Airbus’га қараганда ҳаво кемаларини етказиб беришда имзоланган шартномалар сони бўйича бир ярим маротаба ортда қолдирган эди.

Бундан ташқари мазкур авиасалон Индонезия ва Эфиопияда ҳалокатга учраган иккита Boeing 747 MAX лайнерларидан кейинги энг йирик авиасалон ҳисобланади. Компания тўққизта учиш аппаратларини тақдим этади, улардан иккитаси тижорий мақсадларга мўлжалланган.

Экспертларнинг тахминича, Boeing янги авиалайнерлар оиласи ҳақида батафсил маълумот бериши мумкин.

Ўз навбатида Airbus Ле-Буржега йигирмага яқин учиш аппаратларини, хусусан, янги A321LP самолётини олиб келади.

Ле-Буржедаги авиасалон 23 июнга қадар давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди