АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан хиёнатда айбланган The New York Times газетаси бунга ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Ушбу айблов газетада АҚШ Россия энерготизимига киберҳужумларни кучайтиргани ҳақида мақола эълон қилингач билдирилган эди.
«Матбуотни хиёнатда айблаш хавфли», — дейилади газетанинг Twitter’даги саҳифасида. Таъкидлашича, газета мақолани чоп этишдан олдин ҳукумат вакилларига кўрсатган.
Мақолада Қўшма Штатлар сўнгги йилда Россия энергия тизимига киберҳужумлар сонини кўпайтиргани ҳақида ёзилган. Газета ушбу мақолани ҳукуматнинг собиқ ва ҳозирги амалдорлари томонидан берилган маълумотларга таяниб ёзган. Мақолада махсус хизматлар энерготизимнинг айрим эҳтиёт қисмларини ишдан чиқарадиган ва маълумотларни йиғадиган дастур яратгани ҳақида гап боради.
Изоҳ (0)