Ядро қуролига эга мамлакатлар атом қуроли тизимини модернизациялаштирмоқчи, деб хабар берди «Эхо Москви». Шу билан бирга, Стокгольм дунё муаммоларини ўрганиш халқаро институти (SIPRI) ҳисоботида уларнинг умумий сони камайтирилиши айтилган.
Йил бошида тўққизта ядро мамлакатлари — Россия, АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Франция, Ҳиндистон, Покистон, Исроил, КХДР умумий ҳисобда қарийб 14 мингта ядро қуролига эгалик қилган.
Ядро арсеналининг умумий қисқаришига, асосан, Россия ва АҚШнинг СНВ-3 шартномаси талабларини бажариши ҳисобига эришилган.
Изоҳ (0)