16 июнь куни Венесуэлада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 киши ҳалок бўлди ва яна 30 нафардан ортиқ одам жароҳат олди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Автобус Сан-Кристобаль шаҳридан Маракайбо томон ҳаракатланаётганида унинг шинаси ёрилиб кетган. Шундан сўнг автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб тушган.
Жароҳат олганлар шифохонага ётқизилган, воқеа жойига полиция ва қутқарувчилар етиб келган.
Изоҳ (0)