АҚШ президенти Дональд Трамп Япониянинг янги императори билан учрашган биринчи хорижий етакчи бўлди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Учрашувдан сўнг Трамп Япония бош вазири Синзо Абэ билан музокаралар олиб боради. Улар Корея ярим оролидаги вазиятни, шунингдек, икки томонлама савдо масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Нарухито 1 май куни мамлакат императори сифатидаги фаолиятини бошлади.
Шу билан бирга, Японияда «Рейва» даврининг 1 йили бошланди.
Изоҳ (0)