Ироқда ИШИД аъзоси бўлган Франциянинг 3 фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Сурияда қўлга олинган 32 ёшли Кевен Гоно, Леонар Лопе ва 41 яшар Салим Мош суд қароридан шикоят билдириш учун бир ой вақт бор. Улар ҳозирнинг ўзида қарордан норозилигини айтиб, суд муҳокамалари Францияда бўлиб ўтишини талаб қилган.
Бу мамлакат суди келиб чиқиши француз бўлган жангариларни олий жазога ҳукм қилиши билан боғлиқ илк ҳолат. Бунгача улардан бир неча нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Шундай айблов билан қўлга олинган яна 9 нафар француз суд ҳукмини кутмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)