Хитой жанубидаги Гуйчжоу провинциясидаги Бейпансзян дарёсида қайиқ ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди, деб хабар берди «ТАСС».
Қайд этилишича, 13 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
26 май, якшанба куни ўтказилган қидирув-қутқарув ишлари жараёнида барча ҳалок бўлганларнинг жасади сувдан олиб чиқилган ва шахси аниқланган.
Бахтсиз ҳодиса 23 май куни юз берди. Қайиқда ҳаммаси болиб 29 киши бўлган.
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)