Буркина-Фасода номаълум шахслар католик черковига ибодат чоғи ҳужум қилди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
Мамлакат хавфсизлик хизмати ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлганини билдирган. «Буркина ахборот агентлиги»га кўра, 4 киши ҳалок бўлган ва 5 киши яраланган.
Ибодатхонага ҳужум қилганлар 12 киши бўлгани ва улар мотоциклларда ҳаракатлангани билдирилмоқда.
Маълумот учун, шу ойнинг ўзида Ғарбий Африкадаги ушбу давлатда амалга оширилган 4 та ҳужум оқибатида 20 нафар насроний католик ўлдирилган.
Изоҳ (0)