Конгодаги Маи-Ндомбе кўлида кема чўкиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Associated Press хабар бермоқда.
Яна 200 киши бедарак йўқолди.
Инонго шаҳри мэри Симон Вембага кўра, кемадагиларнинг аксарияти ўқитувчилар эди. Улар йўлларнинг абгор аҳволи туфайли сув орқали маошини олиш учун боришга мажбур бўлган.
Кемада жами бир неча юз киши бўлгани, улардан 80 нафардан ортиғи қутқариб қолингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)