Невада штати атлетика комиссияси Зубайра Тухугов ҳамда Абубакар Нурмагомедовнинг дисквалификацияси муддатини 35 кунга қисқартирди. Бу уларга Абу-Дабидаги UFC 242 мусобақасида иштирок этиш имконини беради.
Ҳабиб Нурмагомедов ҳам ушбу мусобақада иштирок этади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram’ида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Зубайра Тухугов ва Абубакар Нурмагомедов UFC 229 мусобақаси доирасида Конор Макгрегор ҳамда Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги жангдан сўнг юзага келган жанжалдаги иштироки учун бир йилга дисквалификация қилинганди.
Қайд этиш жоиз, жанг тугагач Ҳабиб Нурмагомедов рақибининг секунданти Диллон Дэннис билан октагон ташқарисида жанжаллашиб кетганди. Бу вақтда эса Тухугов ва Абубакар Нурмагомедов Конорга ҳужум қилганди. Натижада иккала жангчи бир йилга, Ҳабиб эса 9 ойга жанглардан четлатилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)