Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари сифатида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмонов МОҚнинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Манбага кўра, Миллий олимпия қўмитасида Бош Ассамблея иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этган. Ассамблея номзод сифатида кўрсатилган Рустам Шоабдураҳмоновни бир овоздан қўллаб-қувватлаган.
Маълумот учун, Рустам Шоабдураҳмонов 2001—2005 йилларда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган. У шунингдек, турли йилларда Макроиқтисодиёт ва статистика вазири ва вазир ўринбосари сифатида ҳам ишлаган, 1999—2004 йилларда Олий Мажлис депутати бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Умид Аҳмаджонов МОҚ президенти лавозимидан озод қилиниши ҳақида хабар берилганди. Аҳмаджонов президентлиги даврида ўзбекистонлик спортчилар бир нечта рекордларни янгилади:
- Осиё ўйинлари – 21 та олтин - 24 та кумуш - 25 та бронза – жами 70 та медаль
- Параосиё ўйинлари – 35 та олтин - 24 та кумуш -18 та бронза – жами 77 та медаль
- Ўсмирлар Олимпиадаси – 3 та олтин - 4 та кумуш - 5 та бронза – жами 12 та медаль
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)