Қозоғистонлик ногиронлиги бўлган Али Турганбеков Лионель Месси ҳамда «Барселона»нинг бошқа юлдузлари билан кўришди. Бу ҳақда «Tengrinews» мухбири хабар берди.
Болакай ўзининг кумири билан суратга тушди ва унга Қозоғистон шоколадини совға қилди. Шунингдек, Али «Камп Ноу» стадионига келди ва «Барселона»нинг машғулотларида қатнашди.«Месси мени бошимни силаганда ичимда худди капалаклар учгандай бўлди ва менга нималардир деди. Ҳаммаси учун Яратганга миннатдорчилик билдираман! Унга ишонинг ва унга илтижо қилинг. Ҳаммаси унинг қўлида! Мен орзу қилдим, ота-онам ҳаракат қилишди, Худо эса орзумга етиштирди», — деб ёзади Али ўзининг Instagram саҳифасида.
«Ҳиссиётларини яшира олмади! У менга: «Ойижон, ҳозирча мени уйғотманг» — деб такрорлади,» — дейди боланинг онаси.
Таъкидлаш жоиз, Али март ойида Украина терма жамоаси собиқ футболчиси ва жамоанинг бош мураббийи Андрей Шевченко билан кўришди. 2018 йилда эса Али афсонавий Диего Марадона ҳамда ПСЖ юлдузи билан учрашишга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)