21 апрель, якшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги жанглари ўтказилади.
Бугунги жангларда ўзбекистонлик боксчилардан 6 нафари навбатдаги босқич йўлланмаси учун рингга чиқади.
Кундузги дастур, 12:00 дан сўнг:
- -52 кг: Ҳасанбой Дўсматов — Тенсин Другел (Бутан) (Б рингда)
- -69 кг: Бобоусмон Батуров — Сажжар Каземзадапоштири (Эрон) (А рингда)
- -81 кг: Дилшодбек Рўзматов — Брижеш Ядав (Ҳиндистон) (Б рингда)
- -51 кг: Фарангиз Ҳошимова — Назим Кизибай (Қозоғистон) (А рингда, аёллар)
- -60 кг: Шукуржон Раҳимов — Аҳмад Насим Ҳуссайн (Яман) (Б рингда)
- -60 кг: Райхона Қодирова — Пунам Равал (Непал) (А рингда, аёллар)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)