«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 35-турида «Тоттенҳэм»ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу «шаҳарликлар»нинг жорий мавсум ўз уйида барча мусобақаларни ҳисобга олганда қўлга киритган 25-ғалабаси бўлди. Натижада «Манчестер Сити» ўзининг янги рекордини ўрнатди.
Шунингдек, Пеп Гвардиола жамоаси 2010/11 йилги мавсумдан бери бундай натижага эришган АПЛнинг илк жамоаси бўлди. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» турли мусобақаларнинг ўз майдонида ўтган 26 та ўйинида ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)