10 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалининг биринчи учрашувида «Ювентус» етакчиси Криштиану Роналду «Аякс» дарвозасига гол урди (1:1).
Бу унинг ушбу мусобақада 161 та беллашувдаги 125-голи бўлди. Мазкур натижа Чемпионлар Лигаси тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади.
Бундан ташқари португалиялик мусобақанинг 1/4 финалларидаги ўзининг 24-голига муаллифлик қилди ва бу кўрсаткичда ҳам у яққол етакчилик қилмоқда. У чорак финал доирасидаги сўнгги 12 та учрашувда 16 та гол уришга муваффақ бўлди.
Бу борада унинг энг яқин таъқибчиси «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда «Реал» собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес ҳисобланади. Уларнинг ҳисобида 10 тадан гол мавжуд. Таъкидлаш жоиз, Месси ушбу босқичда 6 йилдан буён гол ура олмаяпти.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)