2 апрель, сешанба куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 30-турига старт берилади.
Кун доирасида учта ўйин бўлиб ўтади. Жумладан, 22:30 да «Атлетико Мадрид» «Жирона»ни қабул қиладиган ўйин бошланади.
Каталониянинг «Эспаньол» жамоаси эса 23:30 да бошлаб ўз майдонида «Хетафе» билан курашга киришади.
Эрнесто Вальверде шогирдлари бўлмиш Ла Лига пешқадами «Барселона» эса сафарда «Вильярреал» билан баҳсга киришади. Ўйин 00:30 да бошланади.
Турнинг марказий ўйини эса 3 апрель куни «Валенсия» ҳамда «Реал Мадрид» жамоалари ўртасида кечади. Беллашув 00:30 да бошланади.
Ла Лига
30-тур баҳслари
2 апрель, сешанба
«Атлетико Мадрид»—«Жирона» 22:30
«Эспаньол»—«Хетафе» 23:30
«Вильярреал»—«Барселона» 00:30
3 апрель, чоршанба«Атлетик Бильбао»—«Леванте» 22:30
«Эйбар»—«Райо Вальекано» 23:30
«Уэска»—«Сельта» 23:30
«Валенсия»—«Реал Мадрид» 00:30
4 апрель, пайшанба«Севилья»—«Алавес» 22:30
«Леганес»—«Вальядолид» 23:30
«Реал Сосьедад»—«Бетис» 00:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)