• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Магнит бўрони саломатлик учун қанчалик хавфли ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Кўп ҳолларда ижтимоий тармоқларда магнит бўрони ва ундан эҳтиёт бўлиш ҳақида хабарлар тарқалиб туради. Аслида, магнит бўрони нима? Ушбу мақолада магнит бўрони қандай юзага келиши ва уларнинг инсон организмига таъсирини кўриб чиқамиз.

    Foto: Global Times
    Фото: Global Times

    Магнит бўронларининг келиб чиқиш сабаблари

    Ер атрофида кўринмас қобиқ — магнитосфера мавжуд бўлиб, у сайёрани Қуёш нурларидан ҳимоя қилади. Космосдан унга Қуёш шамоли деб аталадиган оқим — Қуёшдан 400 км/с тезликда учадиган ионланган зарралар таъсир қилади. Одатий кунларда Қуёш шамоли ва Ер магнит қобиғининг босими тенг бўлади. Аммо Қуёшда чақнашлар содир бўлганда Қуёш шамолининг тезлиги ошади, босим мувозанати ўзгаради, Ер устидаги магнитосфера сиқилиб, ундаги оқимлар кучаяди. Айнан шу ҳодиса магнит бўрони ҳисобланади. Натижада Қуёш магнит майдонидан зарядланган зарралар Ер магнитосферасига кириб, оқимларни ҳосил қилади ва унинг магнит майдонида ўзгаришларга олиб келади.

    Магнит бўрони бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади ва сунъий йўлдошлар, навигация тизимлари ҳамда алоқа тармоқларининг ишлашига халақит бериши, шунингдек, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Магнит бўронининг инсон саломатлигига таъсири

    Фото: iStock

    Уйқу ва кайфият

    Магнит бўрони уйқуни тартибга солувчи гормон мелатонин ва кайфият учун жавоб берадиган серотонин гормонларига таъсир қилади. Шунинг учун бундай вақтда турли ёшдаги инсонларда уйқусизлик, тушкун кайфият ёки асабийлик кузатилади.

    Бош оғриғи ва мигрен

    Ернинг электромагнит майдонидаги ўзгаришлар бош миянинг қон томирларига таъсир қилиб, бошда оғриқлар, мигрен касаллигининг кучайишига олиб келади.

    Қон босими

    Магнит бўронлари ўрта ёш ва ундан катта одамларнинг қон босимини оширади ёки тушириб юборади.

    Танадаги электрокимёвий жараёнлар

    Табиий ҳодиса миядаги нерв импулсларининг бутун тана бўйлаб узатилишига ва юрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Умумий аҳволнинг ёмонлашуви

    Баъзи инсонлар магнит бўрони вақтида умумий аҳволи ёмонлашганидан шикоят қилади. Масалан, чарчоқ, уйқусизлик, бўғим ва мушаклардаги оғриқлар ўз-ўзидан юзага келади.

    Магнит бўрони барчага бир хил таъсир этмайди. Ернинг магнит майдони таъсири одатда аксарият инсонларга деярли сезилмайди. Бунга асосан сурункали касалликлари мавжуд шахслар таъсирчан бўлади.

    Магнит бўрони кимлар учун хавфли?

    Фото: iStock

    Қуйидаги касалликларга чалинган беморлар магнит бўрони таъсирига кўпроқ мойил:

    Неврологик касалликларга чалинган одамлар. Эпилепсия ёки мигрен билан оғриганлар электромагнит майдондаги ўзгаришларга кўпроқ сезгир.

    Юрак-қон томир касалликлари бўлган одамлар. Гипертония (юқори қон босими) ёки аритмия (юракнинг тартибсиз уриши)дан азият чекадиган беморлар.

    Руҳий касал инсонлар. Депрессия ёки биполяр бузилишга чалинган беморларга магнит бўрони гормонлар даражасига ва миядаги нейрокимёвий жараёнларга таъсир қилади ва касаллик янада авж олади.

    Об-ҳавога таъсирчан инсонлар. Баъзи одамларга об-ҳаво ва атроф-муҳит ўзгаришларига кўпроқ таъсир қилади. Бундай шахсларда бош оғриғи, асабийлашиш ёки уйқусизлик кузатилади.

    Магнит бўронидан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Фото: iStock

    Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш

    Мунтазам жисмонан фаол бўлиш, соғлом ва фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш, уйқуга тўйиш ва стрессни бошдан ўтказмаслик каби омиллар магнит бўронининг салбий таъсирини камайтиради ва унга чидамли бўлишга асос яратади.

    Руҳан ва жисмонан дам олиш, танани парвариш қилиш

    Организм эҳтиёжларига эътибор бериш ва танани тиклаш учун унга вақт бериш муҳимдир. Доимий дам олиш ҳиссий стрессни енгишга ҳамда магнит бўронига чидамли бўлишга ёрдам беради.

    Оғир жисмоний фаолиятни чеклаш

    Магнит бўрони пайтида бош оғриғи ёки бошқа нохуш ҳолатлар кузатилганда оғир иш қилмаслик ва кўпроқ дам олиш муҳим.

    Шифокор кўригидан ўтиш

    Об-ҳавога сезгирлик аниқланган вақтда терапевтга мурожаат қилиш ва магнит бўрони юзага келганда қандай йўл тутиш ҳақида индивидуал тавсиялар олиш лозим.

    19 август, 18:50   Изоҳ (0)   565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #магнит бўронлари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда микроқарзнинг энг юқори ставкаси 42 фоиздан ошди

    Иқтисодиёт | 19 август, 21:45

    Алфа Сентавр тизимидаги экзосайёра йўлдошлари яшаш учун яроқли бўлиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 19 август, 21:35

    Ўзбекистон президенти Покистон делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 19 август, 21:23

    “Чорсу” бозорида машинадан 128 млн сўм пул ўғирлаб кетилди

    Ўзбекистон | 19 август, 21:16

    “Ўттизта давлат Украина учун хавфсизлик кафолатлари концепцияси устида ишламоқда” — НАТО бош котиби 

    Дунё | 19 август, 21:00

    Тошкент шаҳрида Миллий неврология ва нейрореабилитация тиббиёт маркази очилади

    Ўзбекистон | 19 август, 20:54

    Зеленский ҳудудларни “мутаносиб алмаштиришга” тайёр эканлигини билдирди — WSJ

    Дунё | 19 август, 20:50

    “Терминатор” энди фантастика эмас: режиссёр Жеймс Кемерон фильм воқеалари ҳақиқатга айланиши мумкинлигидан ҳавотирда

    Кино | 19 август, 20:40

    “Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсум саралаши тугаб, тарғибот босқичи бошланди

    Ўзбекистон | 19 август, 20:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.