Андижон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси куз-қиш мавсумида сохта ходимларга алданиб қолмасликка чақирди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда куз-қиш мавсумида мамлакат бўйлаб махсус кийимлар кийиб олган шахслар ўзларини гўёки давлат ёнғин назорати органи ходими сифатида таништириб, фуқаролардан йиллик мажбурий тўлов дея ноқонуний тарзда пул йиғишга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.

“Юқорида айтилган шахсларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Хонадонингизга келиб, ўзини ФВВ қуйи тизимларига ўхшаш ташкилот номлари билан таништирган шахслардан биринчи навбатда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини сўраб, уларнинг қандай фаолият билан шуғулланишига аниқлик киритиш зарур.
Улар томонидан таклиф этиладиган хизматлар фақатгина сизнинг розилигингизга кўра амалга оширилади.
Агарда, хизмат кўрсатмасдан ёки фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан бирор ишни бажармасдан, мажбурий тўлов талаб қилинса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш мумкин.
Таъкидлаш жоиз, форма кийиб юрувчи вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳарбийлари ҳамда ходимларининг тасдиқланган кийимларини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланган.
Изоҳ (0)