• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Вашингтондаги музокарада Владимир Зеленскийга нималар ваъда қилинди?

    Кеча, 18 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Зеленский ва европалик етакчилар билан музокаралар якунида Россия ва Украина етакчиларининг шахсий учрашувига тайёргарлик бошланишини эълон қилди. Reuters агентлигининг манбасига кўра, учрашув Венгриянинг пойтахти Будапештда ўтиши мумкин.

    Шу билан бирга, Франция президенти Эммануэл Макрон учрашув ўтказиладиган жой сифатида Женевани таклиф қилди. Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, Трамп Россия президенти билан телефон орқали суҳбатда Путин ва Зеленскийнинг учрашуви кейинги икки ҳафта ичида бўлиб ўтиши ҳақида келишиб олган. Ҳозирча Россия етакчисининг Зеленский билан учрашувга журъати етадими ёки йўқ — номаълум.

    Foto:
    Фото: Reuters

    Қайд этилишича, Кремль Путиннинг Украина президенти билан учрашувга тайёрлигини расман тасдиқламаган. Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатда Украина билан музокараларни тўғридан-тўғри ўтказиш масаласини муҳокама қилганини тасдиқлаган.

    Муҳокамалардаги асосий масалалардан бири Украина учун хавфсизлик кафолатлари берилиши бўлди. Зеленский учрашувдан кейинги матбуот анжуманида хавфсизлик кафолати нималардан иборат бўлишини аниқлаштирди. Булар: мамлакатнинг кучли армияси, АҚШдан қурол харид қилиш бўйича келишув ва учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришдир.

    Саммитдан олдин Financial Times газетаси Киев Европа давлатлари маблағлари ҳисобидан АҚШдан 100 миллиард долларлик қурол импорт қилиши ҳақида ёзганди. Украина етакчиси ҳам бу хабарни тасдиқлаб, Киев ва Европа давлатлари ўртасида 90 миллиард долларлик келишув борлигини айтди. Трампнинг сўзларига кўра, Украина учун хавфсизлик кафолати АҚШ ва Европанинг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари асосида татбиқ этилади. Бироқ жараёнда Американинг қандай рол ўйнаши ҳали аниқ эмас.

    The Wall Street Journal нашри европалик амалдорларга таянган ҳолда, хавфсизлик кафолатлари тўрт элементдан иборат бўлишини ёзди: ҳарбий мавжудлик, ҳаво ҳужумидан мудофаа, қуроллар ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича мониторинг. АҚШ ва Европада тинчликпарвар кучларни юбормасдан туриб, Украинага қандай ҳарбий ёрдам кўрсатиш мумкинлиги бўйича турли вариантлар мавжуд.

    Bloomberg манбаларига кўра, хавфсизлик кафолатлари Украинанинг қуролли кучлари ва унинг имкониятларини ҳеч қандай тўсиқсиз мустаҳкамлайди. Нашр Россия ўзининг тинчлик таклифларида Украина қуролли кучлари сонини чеклашни талаб қилганини эслатиб ўтган.

    WSJ нашрининг таъкидлашича, АҚШ давлат котиби Марко Рубио хавфсизлик кафолатларига тайёргарлик кўриш учун миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар ва НАТО вакилларидан иборат ишчи гуруҳга раҳбарлик қилади. НАТО бош котиби Марк Рюттенинг сўзларига кўра, хавфсизлик кафолатлари концепцияси устида Япония ва Австралияни ҳам ўз ичига олган 30 давлатдан иборат гуруҳ ишламоқда.

    WSJ нашрининг иддаосича, Оқ уйдаги асосий келишмовчилик ҳудудлар алмашинуви масаласи устида бўлган. Зеленский алмашиш масаласини кўриб чиқишни дарҳол рад этмаган. Бироқ Россия илгари сураётган ҳудудлар алмашинувини амалга ошириш учун Украина конституциясини четлаб ўтиш қийин бўлишини айтган. Шу билан бирга, у пропорсионал алмашинув вариантини кўриб чиқишга тайёр эканини билдирган. Бу нимани англатиши эса ҳозирча номаълум.

    Европа мамлакатлари етакчилари ҳудудлар ҳақида суҳбатда Путиннинг даъволари миқёсини Трампга тушунтиришга уринишган. Европа етакчилари Кремлнинг Донбассни сўрашини Трампнинг туғилиб ўсган штати Флоридани Россияга бериб юборишга қиёслашди.

    Европа етакчилари эса ҳозирча Оқ уйда бўлиб ўтган учрашув ҳақида фақат умумий сўзлар билан фикр билдиришди.

    19 август, 18:25   Изоҳ (0)   1065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Чорсу” бозорида машинадан 128 млн сўм пул ўғирлаб кетилди

    Ўзбекистон | 19 август, 21:16

    “Ўттизта давлат Украина учун хавфсизлик кафолатлари концепцияси устида ишламоқда” — НАТО бош котиби 

    Дунё | 19 август, 21:00

    Тошкент шаҳрида Миллий неврология ва нейрореабилитация тиббиёт маркази очилади

    Ўзбекистон | 19 август, 20:54

    Зеленский ҳудудларни “мутаносиб алмаштиришга” тайёр эканлигини билдирди — WSJ

    Дунё | 19 август, 20:50

    “Терминатор” энди фантастика эмас: режиссёр Жеймс Кемерон фильм воқеалари ҳақиқатга айланиши мумкинлигидан ҳавотирда

    Кино | 19 август, 20:40

    “Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсум саралаши тугаб, тарғибот босқичи бошланди

    Ўзбекистон | 19 август, 20:27

    Дональд Трамп Украинанинг Қримни қайтариши ва НАТОга аъзо бўлишини имконсиз деб атади

    Дунё | 19 август, 20:25

    Тошкентда тунги автобуслар қачондан иш бошлаши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 19 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.